31 January 2021
16:47 -
Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирига янги ўринбосар Олимхон Рустамов тайинлангани ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёнинг 2021 йил 29 январдаги ПҚ-4966-сонли қарори билан Олимхон Рустамов Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирининг Ўринбосари этиб тайинлангани бугун қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Бу одам 1966 йилда туғилган, 1989 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган. 2005−2014 йилларда Ҳисоб Палатасида Бош инспектор, 2014−2016 йилларда - Навоий Кон-Металлургия Комбинати Бош Директори Ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016−2017 йилларда “Ўзбекнефтгаз” раисининг Иқтисодиёт ва Молия бўйича Ўринбосари бўлган, 2017−2019 йилларда Ҳисоб Палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган экан.
У 2019 йил сентябрида ҳозирги номи Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазирининг Ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мана, 2 йил ҳам ўтмасдан, уни яна муҳим вазифага тайинлашибди. Нима, у Шавкат Мирзиёга шунчалик керакмиди?