30 January 2021
23:17 - Тошкент вилояти ҳокими ишдан олиниб, ўрнини пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжанинг ўринбосари бўлган Даврон Ҳидоятов эгаллабди
Бугун, 30 январ куни, Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтибди. Унда Бош Вазир Абдулла Арипов ҳам қатнашибди ва йиғилиш давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов Президент фаромони билан ишдан олинибди.

Шу йиғилишда 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Сўнги даврда Даврон Ҳидоятов пойтахтнинг ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжага архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар бўлган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону