26 January 2021
17:49 - Мадина Нурманнинг “Дарё” Интернет нашри саҳифасига қўйилган расмлари атрофидаги жанжалга қаранг
“Дарё” фотомухбири Мадина Нурман 24 январ куни Telegram’даги шахсий каналида Бош Вазир Ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Қишлоқ Хўжалиги Вазири Жамшид Хўжаевнинг эскалатордан чиқиб-тушаётган пайтдаги расмларини эълон қилган экан. Бу расмлар Президент Шавкат Мирзиё Бухорога ташрифи пайтида олинганлиги ҳам айтилган.

Расмлар у саҳифага қўйилиши билан бу Интернет нашрнинг адресига эътироз хатлар келибди, расмлар олиб ташланибди. Чунки, Мадина Нурман қуйидаги тушунтириш хатини ҳам эълон қилиб бўлган экан: “Rasmlar o'chdi, afsuski. Shuhrat G‘aniyevning yonidagi vazir kanal muallifi tomonidan boshqa rasmga olinmaydi. Internetdan olamiz xabarlarimizga kerak bo'lib qolsalar. Ming bor uzr!”.

Шу билан жанжал битдими? Йўқ, битмади, чунки, бу ва бошқа кўплаб расмлар турли ижтимоий саҳифаларда бериб бўлинган экан. Аммо, “Дарё” Интернет нашри ҳам четда қолмасдан, ўз эътирозларини билдирибди. Унинг эътирозларини шу дақиқаларгача сал кам 50 минг киши ўқибди.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, дейди “Ҳаракат” мухбири, шу арзимаган расмни деб шунча жанжал бўлибди.

Бундан ҳам қизиғи, ўша расмдаги вазир бу расмларга изоҳ бериб, уларнинг олиб ташланиши ҳеч қандай эътирозга лойиқ эмас, деб хат ҳам тарқатибди.

Хуллас, шунақа гаплар. Илтимос, эътирозлар бўлса, уларни бизга ҳам юборинг, кўрайлик, ҳамманинг фикри қандай?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону