21 July 2009
16:41 - Саакашвили чет элда туғилган гуржиларга ватандошлик ҳаққи бериш тарафдори
Кеча ўз мамлакатининг парламентида нутқ сўзлаган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили чет элларда туғилган гуржиларга Гуржистонда ватандошлик бериш кераклигини гапирди ва бунинг учун улар Гуржистонда маълум муддат яшаши лозимлигини урғулади.

Сааккашвилининг бу ташаббуси «Бирлик» Партиясининг илк дастурида кўтарилган масалага ўхшаб кетади. Маълумки, «Бирлик» Партиясининг 2003 йилдаги Таъсис қурултойида қабул қилинган дастурида чет элда яшайдиган ўзбекларга, биринчи навбатда, Совет режимидан қочиб, чет элга кетишга мажбур бўлган ўзбеклар ва уларнинг авлодларига Ўзбекистонда иккинчи ватондошлик ҳаққи бериш кераклиги айтилганди. Адлия вазирлигининг талаби билан кейинчалик бу истак «Бирлик» дастуридан вақтинча чиқарилган. Аммо, вақти келиб бу масала яна кун тартибига киради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону