20 January 2021
13:52 - АҚШ Президенти Доналд Трамп охирги марта миллатга мурожаат қилиб, ҳаммадан узр сўради
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп кеча ўз лавозимини тарк этишдан олдин охирги марта миллат олдига чиқиб, ўз нутқида бирорта янги уруш бошламаганидан фахрланишини ҳамда Хитойга “ҳар қачонгидан” кучлироқ қарши турганини айтиш билан бир қаторда ҳокимиятни янги маъмуриятга топширишга тайёрланаётганини айтишдан ҳам қочмаган.

У Капитолий биносига 6 январда қилинган ҳужумга ўхшаш сиёсий зўравонликларни оқлаб бўлмаслигини алоҳида урғулаган ва ўзи бошлаган ҳаракат фақат бошланиш эканлигини таъкидлаб, ўзини АҚШнинг охирги ўн йиллар давомида янги уруш бошламаган биринчи президенти деб баҳолашдан ҳам чекинмаган.

У, шунингдек, АҚШнинг дунёдаги етакчилигини тиклай олганини қўшимча қилган ва тикланган ҳурматни йўқотмасликка чақирган ҳамда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилиши, пандемия шароитида аҳоли ва иқтисодиётнинг қўллаб-қувватланиши, солиқлар ва ишсизлик даражасининг пасайтирилганини яна урғулаган.

Хуллас, Доналд Трамп бугун 20 январда Тошкент вақти билан соат 22да инаугурация бўлишини қайта такрорлаб, Оқ Уйни бугун эрталаб тарк этиш ниятини қайтарган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону