15 January 2021
22:14 - Нурмат Отабеков: Ҳозирги барқарор вазият – алдамчи! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?
Жорий йилнинг 15 январ куни Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида ўтказилган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков фуқароларга мурожаат қилибди.

“Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Ҳозирда фуқароларимиз карантин чекловлари енгиллаштирилгани боис анча эркин бўлиб қолишди. Албатта тушунамиз, халқимиз зериккан. Аммо биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак. Ҳозирги барқарорлик алдамчи вазият бўлиши мумкин”, - дебди Нурмат Отабеков.

Унинг таъкидлашича, мутацияга учраган коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур ва улар ҳали ўз кучини йўқотмаган:

- ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептиклар билан зарарсизлантириш тадбирларини кучайтириш;
- зарурият бўлмаганда мамлакат фуқароларига чет мамлакатларга чиқишни чеклаш;
- оммавий ва бошқа турли йиғинлар ташкил этишни чеклаш;
- карантин чораларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, аниқланган қоидабузарликларга нисбатан кескин чоралар кўришни давом эттириш;
- хориждан келаётган барча шахслардан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш бўйича экспресс тест олишни давом эттириш;
- мутацияга учраган коронавирус инфекцияси касаллиги қайд этилган давлатларни “қизил” ҳудуд деб белгилаш ҳамда ушбу ҳудудлар билан авиайўналишдаги қатновларни тўхтатиш юзасидан қабул қилинган тақиқ муддатини 31 январга қадар узайтириш;
- мутацияга учраган коронавирус инфекциясининг янги штаммининг болалар ўртасида тарқалиш хавфи юқорилигини эътиборга олган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, коллежлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида машғулотларни “гибрид” тарзда олиб боришни давом эттириш.

* * * * *

“Ҳаракат”: Ҳурматли ўқувчиларимиз! Шу хабарчага диққат-эътибор билан қаранг. Кўриб турибсизки, Нурмат Отабековнинг таклифлари кўп ҳолларда мутлақо тўғри. Шуларга нима дейсиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону