13 January 2021
04:13 - Telegram фойдаланувчилари сони уч кунда 25 миллионга кўпайиб, 500 миллионга етгани ҳақида сенсацион хабар

Telegram мессенжерида фаол фойдаланувчилар сони 500 миллион нафардан ошгани ҳақида унинг асосчиси Павел Дуров (расмда) ўз каналида эълон қилди ва бир қатор янгиликларни ўртага қўйди.

“Telegram мессенжери фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошибди. Охирги 72 соат ичида Telegram'га яна 25 миллион фойдаланувчи қўшилди. Раҳмат, бу натижага сиз каби дўстларини Telegram'га таклиф қилган фойдаланувчилар эвазига эришдик. Агар охирги кунларда бизга қўшилган дўсларингиз бўлса, уларни Telegram'нинг ажойиб қулайликларидан фойдаланган ҳолда – масалан, жонли стикерлар ёки видеохабар орқали табриклашингиз мумкин", дейилган Telegram фойдаланувчиларга юборилган хабарда.

Мессенжер раҳбарининг хабарида айтилишича, охирги кунлардаги ўсишнинг 38 фоизи Осиё қитъасига, 27 фоизи Европага, 21 фоизи эса Лотин Америкасига тўғри келган. Telegram'га ўтган йил кунига 1,5 миллион янги фойдаланувчи қўшилган вақтлар ҳам бўлган ва бу галги рақамлар барча рекордлар янгиланганини кўрсатади.

Унинг баёнотида айтилишича, бир неча ой аввал ўзидан бир қисм фаолларни тортиб олишга улгурган WhatsApp ҳам танқид қилинган. Эндиликда ярим миллиардли аудиторияга эга Telegram хавфсизликни хоҳлайдиганлар учун қулай жойга айланди. Биз бу масъулиятни тушунамиз ва ҳеч кимни уялтириб қўймаймиз дейишгача борган.

Хуллас, шунақа янгилик пайдо бўлди. Аввал Telegram мессенжерини Россия уриб кўрган эди, мана энди навбат бу мессенжернинг ўзига келибди. Шунақа гаплар! Кўрамиз, буёғи нима бўлади!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону