12 January 2021
18:26 - Янги тасдиқланган Тошкент-Сеул йўналиши бўйича авиақатновлар санаси тасдиқланибди, шунга ишониш керакми?

Uzbekistan Airways авиакомпанияси маълум қилишича, Тошкент-Сеул (Инчеон аэропорти) йўналиши бўйича Кореяга кириш учун амалдаги рухсатномага эга бўлган чет эл фуқароларини, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ташиш имконияти мавжуд бўлган навбатдаги қатновлар санаси тасдиқланганини маълум бўлибди. Қатновлар 2021 йил 28 январь ва 2021 йил 2 февраль кунлари амалга оширилармиш.

Ҳозиргача Тошкент-Сеул йўналиши бўйича амалдаги виза билан хорижий фуқароларни ташиш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиб келган экан: Амалдаги кириш визасининг мавжуд бўлиши керак эмиш, 2020 йил 05.04.гача берилган C турдаги визалар бундан мустасномиш.

Билдирилишича, Корея томонидан чекловлар сабабли ўриндиқлар сони чекланган. Ўзбекистон қатновларига рухсат этилган максимал йўловчилар сони - 165 йўловчи бўлиши керак.

Бошқа кунлари режалаштирилган қатновлар учун (2021 йил 21 январ, 4 феврал ва 18 феврал) аввалги чекловлар амал қилади, яъни Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган ПЗР тест маълумотномасига эга фақат Корея фуқаролари ва F-5, F-6 визалари бўлган чет эл фуқаролари қатновларга қўйилади. Ушбу қатновларда транзит йўловчиларининг ташуви амалга оширилмайди.

Жанубий Кореяга келгандан сўнг, барча йўловчилар ПЗР тест топшириши ва яшаш жойида 14 кунлик ўзини ўзи яккалаш режимига риоя қилиши шарт. Ўзини изоляция қилиш жойи бўлмаган йўловчилар ўз ҳисобларидан яшаш даври учун 2,100,000 KRW тўлаб махсус давлат карантин муассасаларида ўзини изоляция қилиши шартлиги ҳам билдирилганмиш.

Хуллас, кўрамиз, буёғи нима бўлади? Аҳволда жиддий ўзгариш бўладими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону