07 January 2021
22:46 - Доналд Трампни тартибсизликлардан кўра, ўз ёрдамчиси Майкл Пенснинг Жозеф Байден ғалаба қозонганлигини тан олиши кўпроқ ташвишга солмоқда экан, айнан шундай бўлди!
АҚШ президенти Доналд Трамп конгрессда юз берган тартибсизликларда кўра ўз вице-президенти Майкл Пенс сайловда демократ Жозеф Байденнинг ғалабасини тан олишидан кўпроқ ташвишга тушмоқда бўлган, бу ҳақда Оқ Уйдаги манбаларига таяниб The Washington Post газетаси хабар тарқатмоқда.

Бугун АҚШ Сенати ва Вакиллар Палатасининг қўшма йиғилишида Жозеф Байден 3 ноябрда бўлиб ўтган президент сайловида ким ғалаба қозонганлигини тасдиқлабди. Бу йиғилишга айнан Вице-президент раислик қилгани ва демократларнинг ғалабаси эълон қилингани муҳим бўлган.

Бу хабар Доналд Трампни шунчалик дарғазаб қилибдики, у ўзининг “Мен уни одам қилгандим, уни сиёсий ўлимдан қутқариб қолгандим, у орқамдан пичоқ урди", дейишгача борибди.
Эслатиш керакки, 6 январда куни Доналд Трамп тарафдорлари АҚШ конгрессига бостириб киришган ва кейинроқ куч ишлатиш тузилмалари намойишчиларни конгресс биносидан сиқиб чиқаришганди. Хуллас, бу тартибсизликлар давомида 4 киши ҳалок бўлгани ҳам тилга олинмоқда.

Ярим кечаси ўтказилган йиғилишни Майкл Пенс бошқарибди ва ҳамма нарса аввалдан айтилгандек бўлибди. Доналд Трампнинг тарафдорлари ўз рақиблари Жозеф Байден ғалаба қозонганини тан олибдилар. Шу билан президентлик ўйинининг биринчи қисми тамом бўлди. Энди 20 январда бўладиган инаугурация мажлисини кўтиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону