06 January 2021
23:36 - Юсуф Жума: Шавкатсиз Шавкат Мирзиёев - Марказий Осиёнинг фожеаси. Нечун у СССРга - ЕвроОсиё иттифоқига аъзо бўлишга шошилмоқда?!

Тағин Тошкентдан Кремлга етган - очундаги энг узун тил тўғрисида…

Ш.Мирзиёевнинг Кремлнинг Ўзбекистон аталмиш қўғирчоқ давлатчаси тепасига келиши - бир пайтлар Ўрта Осиё аталган, ҳозирда Марказий Осиё деб айтилаётган - аслида Туркистон бўлган юрт учун фожеадир - шундоқ ҳам ўрисга қарам ўлканинг қарамлиги чексиз чуқурлашди.

Мирзиёев Самарқанд дарвозаларини ўрис босқинчиларига очган боболари йўлидан бориб, Ўзекистонни - Марказий Осиё дарвозасини ўрисга топширди.

Бизнинг боболаримиз милён йил очунни тўғрилик билан бошқарганлар - нимага эришган бўлсалар - эрларча эришганлар -эришиш дегани ҳам эр иши демакдир - эрлар тилининг етуклигига қаранг!!!

Мирзиёев боболари номардларча бизга хиёнат этганлар… Назарбоевнинг кетиши ҳам - Мирзиёевнинг иши:

Гўё Марказий Осиёни бирлаштирувчи бўлиб - шу ердаги президентлар билан гўёки кўздан панада гаплашган бўлиб - барини Путинга сотди. У АҚШ га борадими, турк давлатлари йиғинига борадими, Тошкентга келган чет эллик бошлиқлар билан учрашадими - КГБнинг қулоғи ишини бажаради.

Алқисса, Назарбоевнинг бошини еди.

Москва икки номзоддан - Назарбоев қизини қолдириб, ҳозирги президентни танлади…. Марказий Осиё Москва мулкига айланди.

Фақат Туркманбоши бўйсунмаяпти.

У Мирзиёевнинг кимлигини билди ва Кремлдан оёғини тортди… Кўҳнa Туркистон мисли кўрилмаган поғонада талон этилмоқда - ер ости хазиналари даҳшатли тарзда Кремлга оқмоқда…

Шундоқ ҳам чексиз қарам бўлган юртни - Евро Осиё иттифоқига аъзо этишни тезлаштириш боислари не?!

Биринчидан - бу Путиннинг Мирзиёевга буйруғи, иккинчидан Мирзиёев ва Алишер Усмоновларнинг Мирзиёев президент бўлмасдан бурунги ичгган қасамлари, учинчидан Белоруссиядагидек воқеа содир бўлса, ўрис босқинчилари ёрдамида элни бостириш, тўртинчидан - бу энг муҳими - сайлов йилида - ягона сайловчи Путинга ибодат этишдир - Мирзиёевнинг тайинланиши 99 фоиз аниқ бўлса ҳам бир фоиз шубҳа бўлиши мумкинку?!

Мирзиёев устидан Масковга гап ташиётганлар борлигини мен биламан, Мирзиёев билмайдими?!

Қолаверса “отаси” Каримовга хиёнат этган Ш.Мирзиёев Путинга хиёнат этмайдими - буни Путин ҳар куни камида бир карра хаёлдан ўтказади - ундан ҳам ватанфуруш, ҳам хиёнаткор деб жирканади… Ватанини сотган Путинни сотмайдими?!…

Алқисса, Мирзиёев нотинч…

Нечун у элни янги йил билан ўрисча табриклади - аслида бу - халққа табрик эмас - халққа тупуришдир ва бу халқ шунга лойиқ: Юртга жон тиккан боболарининг қотилларига - ўрис ёвузларига ёдгорлик ўрнатган даюс Мирзиёевга ғинг демаган элга тупуриш ҳам кам…

Шундай иркитликни Ўзбекистондан бошқа юртда қилиб бўладими?! АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистондагиларни ўзбекча қутлаяпти, юртнинг тепасидаги сотқин ўрисча…

Ўрисча табрик билан Мирзиёев Путинни табриклади - тили Тошкентдан Кремлга етиб борди - Путиннинг ялайдиган жойларини ютиб юборди…

Ш.Мирзиёев Президент эмас - Кремль ҳаммомининг ғуломи…

Ҳой,ВВСнинг ўзбек бўлимидаги (аслида КГБ бўлими ) ютоқилар, бонг уринг - қондошларингиз рекордлар китобига кирсин…

Шу ўринда демократик дунё бошлиқларига, шу дунёнинг Тошкентдаги элчиларига дейманки: Ш.Мирзиёев демократиянинг, озодликнинг энг биринчи душманларидан - унга этилган ёрдамлар, берилаётган қарзлар демократия ва озодлик ёвларига, Москвага берилаётган кўмакдир.

Қосим Сулаймоний АҚШни қанчалик ёқтирган бўлса,Мирзиёев ҳам шунчалик ёқтиради…

Сиз берган кўмаклар элга етиб бормайди.

Ўз газини элга бермай Ўрисга бераётган хоин Сизнинг ёрдамни халққа етказадими?!

Берган қарзларинггизга ишхоналар очилса, Ўзбекистонни ишхона босиб кетарди.

Қарзларинггиз элни қарзга ботиришдан бошқа нимага яраяпти?! Москвани бойитяпсизлар…

Газни монополиядан чиқарармиш , ахир бутун Ўзбекистон Кремлнинг монополиясику…

Мен Мирзиёевга дин йўли билан ҳам, ҳикмат билан ҳам, кескинроқ ҳам тушунтирмоқчи бўлдим - кўп ёздим -тушунишни истамади -тушунганида ўзи ютарди.

Тангри инсонни ҳикмат билан тўғри йўлга киришга ундайди, кирмаса - жазоси тайин.

Афсуски, Мирзиёевга ўхшаганлар Тангрининг кучини ҳисобга олмайдилар - бу уларга қимматга тушади…

Ким бугун нодон билан, ким бугун доно билан,
Мен-чи, Тангри йўлида Ҳазрати Исо билан,
Ҳазрати Муҳаммаду, Ҳазрати Мусо билан,
Бириму - БируБорим - Оллоҳим - Худо билан!!!

Бошдан - оёғим - кирим, бошдан - оёғим - кўрим,
Бошдан - оёғим - ғўрим, бошдан - оёғим - шўрим,
Лек пирим - Абдулқодир Гилоний - зўрдан - зўрим,
Мен-чи - Тангри йўлида Ҳазрати Исо билан,
Ҳазрати Муҳаммаду, Ҳазрати Мусо билан,
Бириму -БируБорим - Оллоҳим- Худо билан!!!

Ер ости - ерим менинг , ер юзи - ерим менинг,
Кўк ости - ерим менинг, кўк усти - ерим менинг,
Етакчиларим етган - кўшкидир - тўрим менинг.
Мен - чи - Тангри йўлида Ҳазрати Исо билан,
Ҳазрати Муҳамаду, Ҳазрати Мусо билан,
Бириму - БируБорим - Оллоҳим - Худо билан!!!

Кўшкида кир йўқ деманг - кўшкида кир Юсуф бор,
Кўшкида кўр йўқ деманг - кўшкида кўр Юсуф бор.
Кўшкида ғўр йўқ деманг - кўшкида ғўр Юсуф бор,
Лек Юсуф ожиз деманг - кўшкида зўр Юсуф бор,
Мен- чи, Тангри йўлида Ҳазрати Исо билан,
Ҳазрати Муҳаммаду, Ҳазрати Мусо билан,
Бириму - БируБорим - Оллоҳим - Худо билан!!!

2021 йил, январь

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону