04 January 2021
15:35 - Яна сенсация: Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинганмиш
Адлия Вазирлиги хабар беришича, ҳукуматнинг янги қарори билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинибди.

Эслатиш керакки, қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, кўп болали оилаларга бепул қорамол берилишида вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинганди.

Оила кодексига мувофиқ тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали ҳисобланарди. Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланармиш.

Хуллас бу масхарабозлик хабарига ишониш қийин, аммо кўрамиз, аслида нималар бўлади? Қани кўрайликчи, оддий ҳаётда нималар бўлиши мумкин?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону