02 January 2021
22:08 -
Покистон ва Ўзбекистон ўртасида янги иқтисодий йўлак – темирйўл қурилармиш, аммо аввал Афғонистондан рухсат олинармиш!
Мамлакатимизни Афғонистон орқали Покистонга боғлайдиган темирйўл қурилиши лойиҳаси расман Покистон тарафидан имзолангани, аммо кейинги қадамлар ҳали номаълумлиги эълон қилинди.
Покистон Бош Вазири Имрон Хон икки мамлакат - Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Транс-афғон темирйўл қурилиши лойиҳасини тасдиқлагани ва лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари томонидан 4,8 миллиард доллар жалб этилиши кутилаётганини Туркиянинг Анадўлу агентлиги эълон қилибди.
Покистон Бош Вазирининг Савдо ва Инвестиция Масалалари бўйича Маслаҳатчиси Раззоқ Довудга кўра, Имрон Хон 2020 йил 29 декабрда лойиҳани ишга тушириш мақсадида халқаро ташкилотлардан қарз сўраб, хат йўллаган экан.
“Мазкур хатни имзолашда Ўзбекистон Транспорт Вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов ҳам иштирок этди. Аввалроқ хат Афғонистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан ҳам имзоланганди”, дейилибди бу ҳақдаги хабарда.
Раззоқ Довуд бу лойиҳани амалга ошириш шартлари Ўзбекистон билан келишиб олингани, айни пайтда Афғонистон томони билан музокарлар давом этаётганини урғулабди. У 2021 йил январ ойида Ўзбекистонга келиб шу масалани ҳам кўришиш нияти борлигини алоҳида урғулабди.