Ҳамма гап шундаки, шу кунларда Тошкент бозорларида арзонлаштирилган ярмаркаларда гўшт 45 минг сўмдан сотилаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга йўл очиб бергани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида айтилмоқда. Масалан, айрим харидорлар бу – оддий, одатдаги гўшт, фақат 40 фоизи суяк эканини айтишмоқда эмиш. Айримлар эса, унинг одатдаги гўштдан мазаси фарқ қилиши ҳақида ёзишмоқда.
Ижтимоий тармоқларда турли тахминлар ҳам кўп. Кимдир бу музлатилган гўшт Беларусдан келтирилганини айтган бўлса, айримлар унинг сифатига шубҳа билан қарашмоқда.
Бу ҳақда Ветеринария ва Чорвачиликни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси берган изоҳ ҳамма нарсани алғов-далғов қилиб ташламоқда.
Изоҳда айтилишича, чегара-назорат ветеринария пунктлари орқали олиб ўтилаётган ҳар қандай гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария норма ва талабларига мувофиқ олиб кирилиши қатъий назорат остидадир. Айни замонда, қўмита импорт қилинган ёки маҳаллий етиштирилган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг олди-сотдисида нархни белгилаш ваколатига эга эмаслигиги ҳам айтилмоқда эмиш.
2020 йилнинг шу пайтига қадар Ўзбекистонга ветеринария талаблари асосида тадбиркорлар томонидан четдан жами 30082,4 тонна гўшт импорт қилинган бўлиб, Қозоғистондан музлатилмаган 287,4 тонна майдамол ва 5712 тонна қорамол ҳамда 46,4 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти, Украинадан 2251,6 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти, Беларусдан музлатилмаган 7124 тонна ва музлатилган 14661,4 тонна қорамол гўшти олиб келинганмиш.
Буларнинг исботи йўқ, чунки, одамлар олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилиб бўлдилар-ку!?
Хуллас, бунақа хулосалар билан иш қилиш осон эмас, демак, уларни қайтадан текшириш керакмасми?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения