21 July 2009
00:55 - Адолат излаётган аёл руҳий хастага “айлантирилиши” мумкин
Аввалги хабарларимизда 1996 йили ўз эрини ваҳшийларча ўлдириб, ўзига хос шов-шув ясаган жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Мухтабар Раҳматуллаева ҳамда унинг кундоши Клара Зияева қисматига тўхталгандик. Хусусан, Тошкент вилояти прокурорининг собиқ ўринбосари Омон Раҳматуллаевнинг икки хотини можароси ҳалигача битмаганини таъкидлагандик. Кундошини ўғлининг қотили эканликда айблаб ёзаётган Клара Зиёеванинг устидан миршабларга нисбатан безорилик эпизоди бўйича жиноят иши қўзғатилганини айтгандик.

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида ана шу жиноий иш кўрила бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 яшар Отабек исмли ўғли тириклайин ёқиб юборилган Клара Зияева суд томонидан руҳий хаста деб топилиши мумкин. Бу ҳақда суд-тиббий экспертиза маҳкамага ўз хулосасини тақдим этган. Кларанинг ўзи эса бу ҳаракатлар муайян қотилликни яширишга қаратилган ҳаракат, деб ҳисобламоқда. Унинг сўзлари – ҳали руҳий хаста сифатида кўрилмаётган миршаблар, прокурор ва судьянинг гапларидан кўра анчайин маънола ва ифодали янграмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону