Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг собиқ раиси, Тошкент Тиббиёт Академияси ректори Алишер Шодмонов республикада илк бор коронавирус инфекцияси аниқлангандаги ҳолатни эслабди ва касаллик тарқалиши яна авж олса, қандай йўл тутилиши ҳақида гапиргани маҳаллий сохта оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда.
Собиқ вазир аввал қандай ишларга бел боғлаш кераклигини урғулаб, бундан кейин бу касаллик яна авж оладиган бўлса қандай йўл тутилиши кераклиги ҳақида гапирибди.
Унинг нутқига қулоқ солсангиз, авваламбор касаллар сони кўпайиб, коронавирусга қарши олиб борилаётган курашда қийинчиликлар юзага келса, Вазирлар Маҳкамасидаги махсус комиссия буни кўриб чиқармиш. Биз коронавируснинг неча хил штамми бўлишидан қатъи назар, бу касаллик кўпайишига йўл қўймаслигимиз мумкинмиш, дебди бу аввалги вазиримиз.
Илк бемор аниқланишидан 1,5 ой олдин давлат раҳбари томонидан фармойиш имзоланган ва шунга асосан республика махсус комиссияси ташкил этилганди, дебди сохта нутқчи, аввалги вазир, ҳозирги Тиббиёт Академияси Ректори Алишер Шодмонов. Аммо, фақатгина бизда эмас, деб давом этибди у ва машҳур хулоса чиқарибди: “Авваламбор, қайси бирини сақлаб қолса бўлади ёки кимга ёрдам бера олмаймиз, шуни билиш керак” дебди у нутқининг сўнгида.
Демак, унинг мақсади, аввал ҳаммани ўқитиш, кейин иш қилиш экан. Шунга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз, дейди “Ҳаракат” мухбири? Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – тезроқ соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унга тегишли муассасаларда ўқитишни йўлга қўйишку!
Шундай экан, тезроқ ўз одамларимизни бу ректор кабилардан тозалаш бўлиши керак. Ана ўшанда ҳамма нарса ўз ўрнида бўлади, айнан ўшанда, чет элларда ишлаб ётган миллионлаб хизматчиларимизни ватанга чақирамиз ва ҳамма нарса яхши бўлади. Бу собиқ вазирни эса, чет элларга ҳамма нарсани ўрганишга юбориш КЕРАК бўлади!