23 December 2020
23:09 -
Адлия Вазири Русланбек Давлет: 2021 йил бошидан Ўзбекистонда тадбиркорлик бошлаш учун турли ўйинлар иш бошлармиш. “Ҳаракат”: Шунга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?
Вазирнинг айтишича, бунинг учун “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилармиш, кейин барча рухсатнома ва хабарномаларни олишга ҳужжатларни ягона портал орқали топшириш, кўриб чиқиш ва уни бериш амалиёти йўлга қўйилармиш. Шунга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?
Бу вазирнинг валдирашича, QR-код қўйилган электрон ҳужжатлар тақдим этиш йўлга қўйилармиш ва муҳим бўлгани “Бу тизим бизнес субъектлари фаолиятини тартибга солишда Ўзбекистонда илк маротаба қўлланилармиш, тадбиркор ўз ички тизимини қонунга асосан йўлга қўйиб, фақат давлатни хабардор қилади ва уни талабларга мос ёки мос эмаслиги текширилармиш. Автоматик равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлармиш.”
Хуллас кўриб турибсизки, Русланбек Давлет аралашган ҳамма ишлар шунақа, яъни дабдала бўлади. “17 та лицензия оладиган фаолият ва 14 турдаги рухсатномалар – жами 31 та ҳолатда шундай хабардор қилиш тизими орқали ўзининг фаолиятини бошлаш мумкин”, – дебди вазир 2020 йил якунлари бўйича берган интервьюсида.
Демак, бизда ҳеч нарса ўзгармаслиги аввалдан башорат қилинмоқда экан, бу жараён чексиз давом этаверади.
Шундай экан, ишни бундай вазирлардан тозаланиш масаласини олдинга қўйишимиз керак, - дейди “Ҳаракат” мухбири. Кейин ҳамма нарса “ЖОЙИДА” бўлади.