21 December 2020
15:45 - АҚШда маҳаллий масхарабозлик: Ҳар бир фуқарога 600 доллардан тарқатилиши мўлжалланган дастур тасдиқлангани хабар қилинмоқда

АҚШда янги тасдиқланган ёрдам доирасида фуқароларга 600 доллардан пул тарқатилиши, ишсизлар учун ҳафтасига 300 доллардан берилиши белгиланибди, 300 млрд доллар эса, хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, вакцинани жойларга етказиб бериш харажатлари, мактаблар, тиббиёт марказлари учун ажратиладиган бўлибди.

Бу мамлакатнинг конгресси бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ишсизлик дастури доирасида 900 млрд долларлик ёрдам тўпламини маъқуллагани BBCга асосланиб ёзилмоқда.

Пандемия бошлангандан буён АҚШ фуқароларига йўналтираётган иккинчи ёрдам дастури эди. Бундан аввал ижтимоий кўмак учун 2,3 трлн доллар ажратилгани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ҳам хабар тарқатганди.

АҚШда коронавирусга қарши оммавий вакцинация бошланиб, умид учқунлари пайдо бўлган бўлса-да, коронаинқироз янги сайланган президент Жо Байден ҳукуматининг энг катта қийинчилиги бўлиши кутилмоқда. Коронавирус қайд этилганига 11 ой тўлган бўлса, бу орада анчагина америкаликлар ишсиз қолган. Ўтган 5 ойда АҚШда камбағаллик кўрсаткичи ошибди, камбағаллик даражаси июн ойи билан солиштирганда 2,4 фоизга ўсибди.

Яъни, аҳволни бундай ёритиш оддий масхарабозлик бўлганини ҳам эслатиш жуда муҳимдир.

Бу хабарга илова қилинаётган расм АҚШдаги манбалардан олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону