21 July 2009
00:17 - ЕХҲТ мулозими фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашмади, бу нимадан дарак?
Бугун маҳаллий вақт билан соат 11 да ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари билан учрашиши режаралаштирилган ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси директори Янез Ленарчич учрашувга келмади. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими меҳмон ўтирган учоқ ҳали Тошкентга етиб келмаганини айтди.

Бироқ айрим манбалар ЕХҲТ мулозимининг Тошкентга келгани, ҳатто икки кунлик "Замонавий Ўзбекистонда сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар: аҳвол ва истиқбол" мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этаётганини таъкидлаяпти. Агар Бюро директори ростанам пойтахтга келиб, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишни рад қилган бўлса, ЕХҲТ Ўзбекистон режимига принципларини буткул бой берганини кўрсатган бўларди. Бу эса хавфли сигналдир, аммо, умид қиламизки, унинг учоғи ҳақиқатдан бирон сабаб билан Тошкентга етиб келмаган ва учрашув кейинроқ бўлса ҳам ўтказилади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону