18 December 2020
14:40 - 2020 йил октябр ойигача Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 29 млрд доллардан ошганига ишонасизми? Нимага бизда ўртача ойлик ҳали ҳам ҳаммадан орқада?

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида айтилишича, 18,7 млрд. доллар давлат секторига, 10,6 млрд. доллар хусусий секторга тўғри келмоқда экан.

Маълум қилинишича, 2020 йил 9 ойи давомида Ўзбекистон тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда COVID-19 пандемияси бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолияти секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ЎЗ ТАЪСИРИНИ ўтказибди.

Айни замонда, 2020 йил 9 ойи давомида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмабди, резидентларга ўтказмалар 2019 йил мос даври даражасида сақланиб қолибди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги ижобий динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратган эмиш.

Хуллас, юқоридаги омиллар таъсирида жорий операциялар ҳисоби 434,2 млн. доллар (2019 йил 9 ойида 1,8 млрд. доллар) ҳажмидаги дефицит билан шаклланибди. Шунингдек, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадлар манфий сальдоси (4,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадлар ижобий сальдоси (3,7 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланибди.

Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 755 млн. долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятлари ортиши (6,1 млрд. доллар) ҳамда резидентлар томонидан активлар қабул қилиниши (5,3 млрд. доллар) оқибатида ҳосил бўлганмиш.

Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестицион позицияси 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 22,3 млрд. долларни ташкил этган, халқаро инвестицион позициянинг иқтисодиёт секторлари бўйича таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 9 ойи якунлари бўйича давлат бошқаруви сектори ҳамда бошқа секторлар “соф кредитор” позициясини сақлаб қолган бўлса, банк сектори “соф қарздор” позициясини эгаллаб турибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, кўриб турибсизки, қарзларимиз ортиб бормоқда, аммо аҳволимиз аввалгидек дабдала. Хўш, бунга ким айбдор? Шу савол устида ўйлаш керакмасми?

Нимага ҳали ҳам миллионлаб ватандошларимиз чет элларда ишлашни давом эттирмоқдалар? Чунки, ўзимизда оддий одамларнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам МДҲ давлатлари ичида энг паст поғонада эканлигику? Шу саволлар устида ўйлашимиз керакмасми?

Ўзбекистоннинг бош хўжайини - Президенти Шавкат Мирзиё қаерда, нимага у ҳеч нарса билан қизиқмайди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону