Бугун, яъни 2020 йил 14 декабр куни Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёллар роли" мавзусида биринчи форум бўлиб ўтгани, форумда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатлари, давлат органлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишгани ҳақида йиғилиш бўлгани хабар қилинди.
Бу форумда ўтган йилги сайлов якунлари бўйича парламентнинг қуйи палатасига 48 нафар аёл депутат этиб сайлангани, бу депутатлар умумий сонининг 32 фоизини, Сенатда эса 25 фоизни ташкил этаётганлиги ҳам айтилган.
Айни замонда, айтилишича, мамлакатимиз тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етганлиги ҳамда мамлакат парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190та парламент орасида 37-ўринга кўтарилгани ҳам таъкидланибди.
Хуллас, кўриб турибсизки, мамлакатимизнинг юқори палаталарида, яъни Олий Мажлис ва Қонунчилик Палатасида, депутатларнинг сони сезиларли даражада юқорига чиқибди ва Ўзбекистон 190 давлат ичида 37 ўринни эгаллабди. Ишониш қийин, аммо Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари айнан шу фактларни очиқламоқдалар.