11 December 2020
14:22 -
Шавкат Мирзиё Давлат Хизматлари Агентлигини юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгилаш ниятида эканлиги маълум бўлди
Кеча, 10 декабрда мамлакат Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинибди. Унга кўра, Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат Хизматлари Агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланармиш, бундан нодавлат-нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказиш мустасно эмиш.
Бу масалада дарҳол фикр билдириш қийин, дейди “Ҳаракат” мухбири, аммо 2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги актлар амалга оширилармиш:
- давлат органлари, давлат муассасалари, банклар ва кредит бюролари, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, матлубот кооперативи, ишлаб чиқариш кооперативи, қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади;
- хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш Агентлик томонидан интернет тармоғи орқали соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Ваколатхона ходимини аккредитация қилишда ОИТСга қарши кураш маркази хулосаси талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.
Қуйидагилар:
- Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати;
- 2021 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 январдан бутун республика бўйича фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
- 2021 йил 1 апрелдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хоҳишига кўра натижаси почта алоқаси орқали етказиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланади.
Нима бўлганда ҳам бунақа янгилик ҳозиргача бизда бўлмаган, дейди “Ҳаракат” мухбири. Кўрамиз, натижа қанақа бўлади? Ҳурматли ўқувчиларимиз бу ҳақда қандай фикр билдирадилар?