Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳозирча барқарор, лекин бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Бу фикрни Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашувда билдирибди, қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари буни хабар қилиб тарқатмоқдалар.
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ССВ) ахборотига кўра, учрашувда Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонда “коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаган”, шу сабабли касаллик тарқалиши ҳозирги вақтда сезиларли даражада камайганини эътироф этганмиш.
Бизнинг вазир вазиятнинг барқарорлиги хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини таъкидлаб, бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19’нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжудлигини урғулабди ва бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтибди.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, кўриб турибсизки, “Ҳаракат” Агентлигининг фикри ҳар доимгидек тўғри бўлиб чиқмоқда. Сиз ҳам бу ҳақда ўйланг, фикрларингизни бизга ҳам билдринг.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения