Маълумки, Dow Jones индекси феврал ойида чиққан чўққисига яна кўтарилиши учун катта ҳаракатлар лозим эди. Охирги ойларда айнан шундай бўлди ва авалги кунлари Dow Jones индекси бироз ўйнаб турди, кеча бироз пастга тушиб, 30 минг 70 да тўхтади.
Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир оз аввал катта юксалишни ният қилган эдик. Ҳозир катта ниятларимизга етишиш йўлидамиз. Энди шундай рекордлар билан яшашга ўрганишимиз керак. Эндиги ният – 30 мингдан юқори бўлади, чунки, ҳозирча энг юксак маррамиз 30 мингдан ошган эди.
Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб борди ва ниҳоят зиг-загли ўзгаришлар билан яхшигина ютуққа эришдик. Буёғи ҳам АЙНАН шундай бўлади!
Энди ҳар шанба куни Dow Jones индексининг аҳволини кўрсатиб борамиз, хурсандчиликдан дўппимизни осмонга улоқтирамиз.