06 December 2020
18:46 - Давлат Божхона Қўмитаси раиси тизимда коррупцияга қарши қандай курашилаётгани ҳақида ёлғонлар гапирдими?

Шу идора тарафидан ўтказилган очиқ эшиклар кунида қўмита раиси Муроджон Азимов жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказиб, ўз идорасининг қилаётган ишлари билан ҳаммага тўлиқ хабар берганмиш.

Масалан, Муроджон Азимов шундай дебди:

“Божхона ходимида коррупция иллатларига мойиллик сезилган кундан бошлаб, у билан профилактика қилиш ва уни тизимдан тозалаш бизнинг асосий вазифамиз этиб белгиланган. Шу билан бирга, коррупцияга қарши тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ҳамда мувофиқлик тизимини такомиллаштириш, божхона расмийлаштирув жараёнида инсон омилини қисқартириш, бунга қарши кескин кураш олиб бориш вазифаларимизга киради.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даврида шу тизимда ишлайдиган ходимлар хизмат фаолияти устидан 200дан ортиқ хизмат текширувлари ўтказилди. 350 нафарга яқин ходим ҳар хил қонунбузилиш ҳолатларига ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этгани учун интизомий жазога тортилди. Ўнлаб ходимларимиз бу соҳада ишлашга нолойиқ деган хулосага келиниб, ишдан бўшатилди. Шу йилнинг ўзида 17 нафар ходимга жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди”.

Хуллас, давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари миқдори йилдан йилга кўпаймоқдамиш, мамлакат божхоначилари томонидан 2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида 21,5 трлн сўм миқдоридаги божхона тўловлари ундирилганмиш, бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даврида 14,9 трлн сўмни ташкил қилган бўлиб, божхонамизда ўсиш 44 фоизни ташкил қилмоқдамиш.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Мана ўзингиз кўриб турибсиз, божхона раҳбари асли ёлғонлар гапириш билан ҳаммани алдаб ўтирибди. Хўш, сиз нима дейсиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону