03 December 2020
16:13 - Яна масхарабозлик: Кадда-Сенатор Содиқ Сафоев ҳукумат сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашни ўзининг асосий бурчи дегани ҳақида. “Ҳаракат”: “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикри қандай?

Қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, яъни кадда-Сенатор Содиқ Сафоев “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусидаги давра суҳбатида сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги, ОАВнинг тутгани ўрни кескин равишда ўзгаргани ҳақида гапирганлари оддий масхарабозлик бўлган.

Унинг бу йиғилишда айтишича, илгари Сенат ялпи мажлисларига кириш учун аккредитация қилиш қандай машаққат бўлганини ҳамма яхши билармиш. Ҳозир Сенат мажлислари нафақат онлайн, балки интерактив тарзда ўтаётгани, Сенат мажлисида берилган саволлар, кўтарилган масалаларни шу заҳоти, шу жойнинг ўзида ҳал қилишга интилиш борлиги, сўзсиз, ҳеч қандай шак-шубҳасиз, ОАВ бугунги кунда халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бораётганлиги, ҳали балки катта кўп чўққиларга етганимиз йўқ, лекин биринчи силжишларни инкор қилиш мумкин эмаслиги ҳақида валдирабди.

У сўз ва матбуот эркинлигисиз демократияга эришиб бўлмаслигини таъкидлаганмиш, агар ўз вақтида президент Шавкат Мирзиё томонидан мана шу ислоҳотлар бошланмаганида, агар жамиятимизда сўз, матбуот эркинлиги жорий этилмаганида пандемия шароитида бизнинг аҳволимиз анча мураккаб бўларди, дейишгача борибди. Унинг афти-башарасини пастдаги расмда кўришингиз мумкин.

Аммо, нимага “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий мухолифатчиларга ҳеч бир ерда оғзини очиша йўл берилмаётганини умуман тилга олмабди. Мана, бизда қанақа сўз эркинлиги борлигини кадда-Сенатор Содиқ Сафонинг сўзларидан тушунаверинг. Аслида, айнан шу каби партияларнинг ҳамма гапларига қулоқ солиш керак, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Айнан “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга мухтож эканлигини айтиб келмоқда. Шундай қилинса, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётганини кўрган бўлардик.

Ҳозирги кадда-Сенатор Содиқ Сафони, у АҚШдаги элчимиз бўлган пайтда, АҚШдаги катта мажлисда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат қаттиқ танқид қилгандан кейин, ўша пайтдаги хўжайинимиз Ислом Карим уни элчиликдан чақириб олганини ҳам кўпчилик билмайди. Содиқ Сафо шундан фойдаланиб ҳозиргача ёлғонлар гапириш билан овора.

Юқоридаги расмда айнан Абдураҳим Пўлатни кўрмоқдасиз, Содиқ Сафо пастдаги расмда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону