02 December 2020
17:34 -
Президент фармонига зид фармойишлар чиқарилаётгани аввал танқид қилинган эди, Жиззах вилоятида айнан шу каби ишлар давом этаётганига нима дейсиз?
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси йирик қурилишлар учун пудратчилар билан тендерларсиз шартнома тузаётгани, бунга рухсат берувчи ҳукумат фармойишлари президент фармонига зид бўлиб чиқаётгани аввалроқ, аниқроғи, жорийдаги йилнинг 25 ноябрида танқид қилинган эди.
Бугун яна шундай ҳолат Жиззахда юз бергани танқид қилинмоқда. Нимамиш, Жиззахда 168 ўринли мактаб қурилиши учун тендерсиз шартнома тузилганмиш, лойиҳага 65 миллиард сўм ажратилганмиш. Жиззах вилояти ҳокимлиги ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси” президент мактаби қурилиши учун “Diamond” кўп тармоқли хусусий фирмаси билан тендерсиз шартнома имзолаганмиш.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасига кўра, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича БҲМ (Базавий Ҳисоблаш Миқдори)нинг йигирма беш минг баравари – 5 млрд 575 млн сўмдан ортиқ миқдорни ташкил этганда, давлат хариди тендер ўтказиш йўли билан амалга оширилиши керак экан.
Хуллас кўриб турибсизки, давлат қонунларига ҳар қадамда тупирилмоқда. Нима қилиш керак? Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу каби саволлар устида ўйланг, фикрларингизни бизга ҳам билдиринг.