20 July 2009
10:00 - Чикагода Ҳизб-ут-Таҳрирнинг конференцияси
Кеча АҚШнинг Чикаго шаҳри яқинидаги Хилтон меҳмонхонасида тахминан 500 кишининг иштиркида “Ҳизб-ут-Таҳрир”нинг “Капитализмнинг чўкиши ва Исломининг ўсиши” номли конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради FOXNews агентлиги.

“Ҳизб-ут-Таҳрир” 2001 йил 9 сентябрда АҚШда юз берган террористик ҳужумларнинг ташкилотчиси Ҳалид Муҳаммад билан алоқаси бор деб тахмин қилинса ҳам, бу тахмин исботланмаган ва у Давлат Департаментининг террористик ташкилотлар рўйхатига киритилмаган. Шу сабабли, у бемалол АҚШда тадбирлар ўтказолади.

Конференция ўтаётган меҳмонхона олдида, унга қарши норозик пикети ҳам бўлган. Расмда кўриниб турганидек, пикетда бир неча киши қатнашаётганидан ҳам хулоса қилса бўладики, “Ҳизб-ут-Таҳрир”ни ҳеч ким жиддий ташкилот деб ҳисобламайди. Ва тўғри қилади, чунки, ғоялари реалликдан узоқ бўлган бу ташкилотнинг ҳеч қандай келажаги йўқ.

Бу ташкилотнинг вакили Муҳаммад Малкави конференция бошланишидан олдин журналистларга шундай деган: “Биз террорни қоралаймиз, биз жиҳод йўлига бормаймиз. Мақсадимиз – қачон бўлса ҳам мусулмон дунёсини исломий давлатга айлантирш ва Халифалик қуриш”.

Ҳамма тадқиқодчиларнинг фикрича, “Ҳизб-ут-Таҳрир”нинг Исломий давлат қуриш ва Халифаликни тиклашдан ташқари яна бир асосий мақсади бор, бу антиамериканизм, яъни демократияга қарши бўлишдир.

Муҳаммад Малкавининг баёноти ўзбек демократлари учун ҳам янгилик эмас. Мақсадимиз қачон бўлса ҳам, 100 йилдан кейин бўлса ҳам, Ислом давлати қуриш, Халифаликни тиклаш, деб гапираётган собиқ бирликчи Исмоил Дадажон тамомийла антиамериканистга айланганини унинг турли чиқишларидан ҳам кўриш мумкин.

“Ҳизб-ут-Таҳрир”нинг антиамериканистлигини билгани учун бўлса керак, унга қарши пикетга чиққан америкаликлар журналистларга “Уларга Америка ёқмайдими, Америкадан даф бўлсинлар”, дейишибди.

Конференциянинг веб-сайтидан кўриниб турибдики, мусулмон мамлакатларида террорчи ташкилот сифатида тақиқланган “Ҳизб-ут-Таҳрир” ҳозирча ҳеч нарса қилмоқчи эмас. Уларинг ҳозирги мақсади, ўз ғояларини мусулмонларнинг миясига қуйиш. Ана ундан кейин улар ҳеч қандай йўлдан, экстремизм ва тероризмдан ҳам тоймасликларини ҳар ким тушунади.

Лекин 21 асрда мусулмонларни бундай утопик йўлга тортамиз деб ўйлайдиган ҳизб-ут-таҳрирчиликнинг, юқорида айтилганидек, ҳеч қандай келажаги йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону