28 November 2020
20:17 - Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузишга оид жиноятлар Бош Прокуратура тизимидаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаментига ўтказилади
Президентнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди ва эълон қилинди.

Фармонга биноан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагича тартиб ўрнатилади:

- маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бюро органларига жаримани ихтиёрий тўлаш учун муддатлар тугаганидан сўнг тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади;

- ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат Бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса – ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади, бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно;

- мулкий тусга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган ижро йиғими:

- ундирув суммаси БҲМнинг 1000 баравари (223 млн сўм)дан ортиқ бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 5 фоизи;

- ундирув суммаси БҲМнинг 1000 баравари (223 млн сўм)дан ортиқ бўлган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ўрнатилади.

- Бунда, ижро йиғими қўлланилган ижро ишлари бирлаштирилган тақдирда, қўлланилган ижро йиғимининг миқдори ўзгартирилмайди;

- Шунингдек, фармонга мувофиқ:

- электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

- электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

* * * * *

“Ҳаракат”: Хуллас, шунақа ўзгаришлар бўлар экан. Аммо, амалда улар қанчалик фойда беради, тушуниш қийин. Ҳурматли ўқувчиларимизни бу қарорга эътибор беришга чақирамиз, фикрлар бўлса бизга ҳам билдиринг!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону