28 November 2020
13:47 -
Хусусий бандлик агентликларида нечта одам алдангани маълум қилинди, бу ишлар бўйича жиноий ишлар очилибди
Бугунгача 13 та хусусий бандлик агентлигининг 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Мазкур Хусусий Бандлик Агентлиги жами 9338 нафар фуқародан 79,1 млрд сўмга яқин пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабарлар тарқатмоқдалар.
Хабарларда айтилишича, 27 ноябр кунги матбуот анжуманида Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов маълумот берибди.
“Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасида Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги томонидан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтказилган. Шунинг 75 тасига вазирлик томонидан лицензия берилган.
Кейинчалик 75 та лицензияга эга хусусий агентликларнинг 53 тасининг лицензияси бекор қилинган ва шундан 11 тасига нисбатан жиноий иш очилган. Қолган 20 таси ҳозирги кунда фаолият олиб боряпти”, – дебди Муҳаммадзокир Маматхонов.
Маълум бўлишича, 2019 йилда 64 та хусусий бандлик агентлигига лицензия берилган, 12 тасининг лицензияси тугатилган ва 9 тасига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида эса Хусусий Бандлик Агентлигининг 6 тасига лицензия берилган ва 43 тасининг лицензияси тўхтатилган. Уларнинг 2 тасига нисбатан жиноий иш қўзғатилган экан.