22 November 2020
17:35 - Consumer Reports нашри дунёдаги энг ишончли автомобиллар рўйхатини эълон қилди
АҚШнинг Consumer Reports нашри дунёдаги энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчи брендлар рейтингини тузиб, етакчи Mazda япон компаниясини биринчи ўринга қўйди. Mazda максимал 100 баллдан 83 балл олди. Экспертларнинг талқинига кўра, компаниянинг эн гишончли моделлари MX-5 Miata, CX-30, CX-3 ҳисобланар экан.

Рейтингда 2-ўринни яна бир япон компанияси - Toyota 74 балл билан эгаллабди. Мутахассисларга кўра, Prius, Corolla ва Prius Prime моделларини энг ишончлидир. Етакчи учликка Lexus компанияси кирган. Компаниянинг UX, NX ва GX моделлари энг ишончли машиналар деб эътироф этилган.

Шу ўнталикка Buick, Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche ва Dodge брендлари ҳам киритилибди.

Бу рейтинглар рўйхати - 330 минг ҳайдовчи охирги йил ичида машиналари билан юз берган муаммолар ҳақида берган маълумотлар, машиналарнинг полигондаги синовлари давомида олинган маълумотлар, ҳайдовчиларнинг ўз машиналаридан қониққанлигини билиш бўйича ўтказилган сўровномалар натижалари ва машинанинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларга асосланиб тайёрлангани ҳам айтилган.

Хуллас, кўриб турибмизки, Consumer Reports нашрининг маълумотлари ишонишга арзийди. Аммо, қанчалик арзийди? Шу саволга аниқ жавоб йўқ, аслида, уларни билиш ҳамма учун фойдали бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону