Мен Сенат таркибида ҳамон ижро ҳокимияти вакили ҳисобланган ҳокимларнинг борлиги ва жойларда маҳаллий Кенгашларга бир вақтнинг ўзида ҳокимлар раислик қилишда давом этаётгани учун бу янги қонунни Ўзбекистонда ҳокимиятлар ўртасида тийиб туриш принципининг бузилишига олиб келадиган яна бир қадам, деб ҳисоблайман. Ҳеч бўлмаганда бу вазифани ҳозирча ижро ҳокимияти вакиллари йўқ бўлган Қонунчилик палатаси қилгани маъқулроқ эди.
Айниқса "снос" масаласида қарор қабул қилиш маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ихтиёрига берилаётган бир пайтда, ҳокимлар ўзларининг "бузиш" ишларини депутатлар қўли орқали қилиши, агар кенгаш бошқа қарор қабул қилса ҳам Сенатда сенатор сифатида Кенгаш қарорини бекор қилиш имкониятини ошириши мумкин.
Хуллас телба тескарилик, учтаси бирда: ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи. Битта судни олиб бериш қолди холос... (???)
Узоқ ва яқин келажакни ўйламай қилинётган иш бўлса ҳам афсуски... қонун қабул қилинаяпти.
* * * * *
“Ҳаракат”: Бу хабар Telegram сайтидан олинди. У ерда (?) ишорати ўрнида “йиғлаш” расми турибди. Расул Кушербоевнинг расми эса мустақил сайтлардан олинди.