The Economist Intelligence Unit (EIU) таҳлилчилари дунёнинг яшаш учун энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари янги рейтингини эълон қилишиб, энг қиммат шаҳарлар рўйхатига Цюрих, Париж ва Ҳонгконни киритганлар улардан кейин Сингапур, Тел-Авив, Осака, Женева, Нью-Йорк, Копенгаген ва Лос-Анжелес киритилган. Айнан шу шаҳарлар дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб топилибди.
Биз учун муҳим бўлгани, Тошкент янги рейтингда охирги позициядан битта олдинги позицияни, яъни 132-ўринни эгаллаб, Дамасқдан кейин яшаш учун энг арзон шаҳар деб топилгани. Яшаш учун энг арзон шаҳарлар орасида Лусака (Замбия), Каракас (Венесуэла) ва Олмата ҳам бор.
EIU экспертлари рейтингни тузишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечакдан тортиб уй-жой ижараси ва болаларнинг хусусий мактаблардаги ўқишигача бўлган 138та турдаги товар ва хизматлар нархини ҳисобга олишибди, Нью-Йорк шаҳри энг юқоридан жой олибди. Масалан, бу шаҳарда яшаш нархи 100 балл деб олиниб, қолган шаҳарларга уларда яшаш Нью-Йоркдан арзонроқ ёки қимматроқ айланишига қараб камроқ ёки кўпроқ балл берилган экан.
Хуллас, Тошкент 29 рейтинг билан дунё рўйхатида охиридан 2-чи ўринда қолибмиз. Афсус, Ўзбекистон бошлиғи Шавкат Мирзиёнинг косметик истеъфолари ҳеч қандай имкон бермаяпти. У кишига яна эслатиш керак, бунақада ҳеч олдинга кетолмаймиз. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг тавсияларини ўрганинг.
Расмда Нью-Йорк шаҳрини кўрмоқдасиз.