18 November 2020
15:39 - Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси хабар қилишича, бизда 2020 йилнинг 3 чорагида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан бензин ишлаб чиқариш кўпайганмиш. Ишонасизми?

ДСҚ хабарларида айтилишича, 2019 йилнинг шу даврида 839,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган экан, 2020 йилда – 849,4 минг тонна бўлибди. Аммо, дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилганмиш, 2019 йилда 839,2 минг тонна дизел ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда – 812,2 минг тонна бўлибди.

Мамлакатимизда 2020 йил январ-октябр ойларида нефт қазиб олиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (584,4 минг тонна) бироз ошибди – 613,6 минг тонна.

Айни замонда, 2020 йил январ-октябр ойларида табиий газ қазиб олиш 40,4 миллиард куб метрни ташкил этган экан, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 миллиард куб метрга кам (50,1 миллиард куб метр).

2020 йил январ-октябр ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,7 млн тонна) эмиш.

Табиий, бу кўрсатгичлар Давлат Статистика Қўмитасининг сайтида бугун эълон қилинди: https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/10432-o-zbekiston-respublikasining-sanoat-ishlab-chiqarishi-2020-yil-yanvar-oktabr.


Хўш, бу рақамларни ким текшириб кўриш имкониятига эга? Демак, ДСҚнинг маълумотларига ишониб юраверамизми?

Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу саволларимизга жавоб беришга ҳаракат қилинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону