17 November 2020
21:54 - “Ўзбекистон экспортчилари” уюшмаси раҳбари: Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур. “Ҳаракат”: Бундай ишлар билангина олға кетиб бўлмайди!
16 ноябрь куни Сенатнинг Халқаро Муносабатлар, Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Хорижий Инвестициялар ва Туризм Масалалари Қўмитаси йиғилишида рақамли иқтисодиётни шакллантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар муҳокама этилибди ва гўёки керакли қарорлар қабул қилиниди.

Бу тадбирда нутқ сўзлаган “Ўзбекистон экспортчилари” уюшмаси раиси Мухтор Умар соҳа ривожига тўсқинлик қилувчи омиллар, жумладан рақамли иқтисодиётни шакллантиришга халақит қиладиган масалаларни санаб чиқиб, рақамли тижоратга ўтишда бизга энг катта муаммо – банк тизимининг ўзи эканлигини урғулабди. Бизда янги ва замонавий банк механизмларининг ишламаслиги, афсуски, чет эл бозорларида ўз фаолиятимизни олиб боришга катта тўсқинлик қилаётганини ҳам айтиб ўтибди.

Мухтор Умар рақамли иқтисодиётга ўтишда интернет тезлиги масаласини ҳам эслатиб, ҳатто вилоятларда анча ортда қолганмиз ва Интернет тезлигини яхшилаш бўйича тадбиркорларга амалий кўмак зарурлигини ҳам айтишни унутмаган.

Аммо, у бир нарсани айтишни унутган, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бу нарса – Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси 15-20 йилдан бери гапириб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошланмаётгани ва бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва демократия йўналишига ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлари амалга оширилмаётганидр. Буларсиз, Ўзбекистонда ҳеч нарсани олға кетказиб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону