17 November 2020
02:24 - Ура! АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси роса юксалиб, кеча 473 поғона юқорига чиққан ва 29 минг 953 бўлганди! Мана, энди ЯНГИ ТАРИХИЙ РЕКОРДДАМИЗ!

Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси шу йил 12 февралдаги тарихий рекорд - 29 минг 551 гача кўтарилиши лозим эди ва АЙНАН шундай бўлди. Энди, 29 минг 953 дамиз.

Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир оз аввал катта юксалишни ният қилган эдик. Ниҳоят, ниятимизга етишдик. Бу ҳафта сўнгигача кутамиз ва каттароқ орзулар билан яшашни бошлаймиз.

Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб борди ва ниҳоят зиг-загли ўзгаришлар билан ҳам яхшигина ютуққа эришдик.

Нима ҳам дердик, ОЛҒА!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону