16 November 2020
15:48 -
Жуда қизиқ: Алишер Усмон Наманганда Халқаро Бизнес Маркази қурармиш

Бугун айнан шу жойда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқ Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги собиқ “Кичкинтойлар боғи”да бўлгани хабар қилинди.
“Халқаро бизнес маркази қурилиши баҳор ойларидан бошланади. Бу ерда келгусида халқаро симпозиумлар, бизнес-форумлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали Наманганга инвестициялар кириб келиши жадаллашади, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Мазкур марказ Наманганнинг ўзига хос брендига айланади” - дебди вилоят ҳокими ва қурилиш олиб борилиши режалаштирилган ҳудудда ободонлаштиришга эътибор қаратиш, котлован атрофида хавфсизлик масалаларини кўздан қочирмаслик зарурлигини ҳам таъкидлабди.
Расмларда қурилиш бошланаётган жойга бормаган Алишер Усмон ва вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқни кўрмоқдасиз.
