13 November 2020
02:27 - АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси роса юксалганди, бироқ кеча 317 поғона орқага кетди ва 29 минг бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси кечаги 29 мингдан шу йил 12 февралдаги 29 минг 551 гача кўтарилиши лозим. Яъни, яна тахминан 551 поғона кўтарилиши керак. Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир оз аввал 3,2 мингга кўтарилишни гапирган эдик. Демак, кутиш вақтимиз жуда оз қолибди.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Чунки, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб бормоқда. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги зиг-загли ўзгаришлари ҳам яхшигина ютуқдир. Ҳақиқий воқеалар қандай бўлишини яқин кунлар ичида кўрсак керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону