20 July 2009
00:47 - “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг суди ниҳоясига етди, тарафлар музокарада
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судида “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид ва яна уч фуқаро устидан бораётган маҳкама жума куни ниҳоясига етган. Эртанги, душанба кунги суд мажлисида тарафлар суд муҳокамалари юзасидан музокарага кўчадилар. Сўнгра судланувчиларга сўнг сўз берилиб, суд ҳукмни эълон қилади. Эртанги музокараларда давлат айбловчисининг суддан судланувчиларга нисбатан қай тариқа жазо берилишини сўраши аҳамиятлидир, дейди мухбиримиз. Чунки мамлакатдаги анъанага кўра судлар прокурор сўраган жазодан кечкин фарқ қиладиган ҳукмлар чиқара олмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону