Бугун эрталаб Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиё қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқат қилиб, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилибди. Икки мамлакат ўртасидаги вазият ҳам тилга олинибди, “йўл харитаси”га киритилган устувор тармоқлардаги иқтисодий кооперация лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланибди.
Шавкат Мирзиёнинг шахсий сайтида айтилишича, минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашибдилар, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқибдилар. Аммо, буларнинг тафсилотлари берилмаган.
Сўнгра Шавкат Мирзиё Қашқадарё вилоятига жўнаб кетгани ва пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишларни давом эттириш, ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд қилинишини кузатиш мақсадида шахсий веб сайтида эъон қилинган, аммо тафсилотлар айтилмаган.
Шавкат Мирзиёнинг сайтида президент учоғининг иккита расми берилган, аммо ҳеч қандай тафсилотлар йўқ. Хуллас, ҳамма диктаторликларга оид хабарлар берилган десак бўлаверади. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, давлат раҳбари қандайдир аввалдан режалаштирилган табдирларда иштирок этади, ўзи ҳали ҳам борлигини яна бир бор кўрсатиб қўяди.