11 November 2020
21:51 - Синф раҳбарлиги учун тўловларнинг оширилган миқдори эълон қилинди, буёғи нима бўлади?

Халқ Таълими Вазирлиги ахборот беришича, синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги фоизлар ҳисобидан амалга оширилар экан. Масалан, қуйидаги рақамлар вазирликнинг сайтида ҳам берилган. Нимамиш, синф раҳбарларининг ойлиги ўрталама 1,5 баравар ортармиш. Алоҳида синфлар учун қуйидаги рақамлар ҳам келтирилибди.

Масалан, қуйидаги рақамлар вазирликнинг Telegram саҳифасида ҳам бугун пайдо бўлди.

- 15 нафаргача ўқувчиси бўлган синф раҳбарининг ойлиги 26,4 фоиз (179 343 сўм) ортармиш;

- 16 нафардан 20 нафаргача ўқувчи бор синф раҳбарининг ойлиги 31,6 фоиз (214 668 сўм) ортармиш;

- 21 нафардан 25 нафаргача ўқувчиси бор бўлганларга ойлик 36,9 фоиз (250 673 сўм) ортармиш;

- 26 нафардан 30 нафаргача ўқувчиси бор бўлганларга ойлик 42,1 фоиз (285 998 сўм) ортармиш;

- 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганларга ойлик 52,8 фоиз (358 686 сўм) ортармиш.

Ушбу тўловлар барча турдаги умумтаълим муассасаларига, шу билан бир қаторда, барча турдаги интернат-мактабларига ҳам тааллуқли эмиш.

Шунақа масхарабозлик билан мавтубларда ўқиш даражасини орттириб бўладими? Бўлмайди, бўлолмайди, ўртоқ Шавкат Мирзиё!!!

Шундай экан, жойларда ушбу умумтаълим муассасаларида педагог ходимларга синф раҳбарлиги белгиланган бўлсада, қўшимча тўловлар амалга оширилмасдан келинган экан. Мана энди ҳаммаёқ жаннатга айланади! Шунга ишонасизларми, ҳурматли ўқувчиларимиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону