22 February 2005
04:00 - 23:30 - Хукук химоячилари мухолифат сафида бўлишлари керак 23:00 - «Жўрабеков иши»дан максад не? 18:00 - Кўзи ожизларга камок жазолари - Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (22 февраль, сешанба маълумоти) 10:00 - Бахтсиз ходисалар давлат
23:30 - Хукук химоячилари мухолифат сафида бўлишлари керак

Шу кунларда, деб хабар беради «Харакат»нинг Россиядагм вакили Бахром Хамроев, «Мемориал»нинг кароргихида «Хокимият ва биз» мавзусига багишланган йигилиш бўлиб ўтди. Бундай йигилишлар кайта куриш йиллари анъанавий бўлиб, кейинчалик тўхтаб колганди. Россиядаги вазият бу анъанани тиклашни талаб килмокда. Энди бу йигилишлар ойда бир марта ўтказилиб борилади.

Йигилиш катнашчилари Россияда демократияни оёк ости килиш ва диктатурани тиклаш хавфли нуктага етиб келганини гапирдилар, мухолифат ўз фаолиятини жиддий ўлчовда жонлантимаса, вазият бундан хам ёмонлашишини таъкидладилар.

Машхур хукук химоячиси, Россия Думасининг собик депутути Сергей Ковалев хусусан шундай деди: «Хукук химоячилари ўзларини сиёсатга аралашмайдиган бетарафлар килиб кўрсатишга уринишлари модага айланди. Бу мутлако хато иш. Диктатура шароитида хукук химоячилари хукуматдан ва мухолифатдан барафар узокликдан туришлари мумкин эмас. Хукук химоячилари мухолифат билан бирга эканликлари очик айтишлари лозим, биз ўзимизни мухолифат деб эълон килишимиз керак».

Мен бу каби гапларни «Бирлик» Партиясининг раиси Абдурахим Пўлатдан кўп марта эшитгандим, дейди Бахром Хамроев. Абдурахим аканинг хукук химоячиларини мухолифат билан бирга бўлишга чакришлари баъзи ижобий натижалар берганди. Сергей Ковалевдек инсоннинг шу йўналишдаги тавсиялари Ўзбекистонда мухолифат билан хукук химоячиларининг якинлашишини жадаллаштиради, деб умид киламан.

23:00 - «Жўрабеков иши»дан максад не?

Аввалрок Президентнинг собик Давлат маслахатчиси, саройда «ўлмас Кашшей» номини олган Исмоил Жўрабековнинг жиноий жавобгарликка тортилгани-ю авф килингани, бу нарса «Ўзбекистон овози» газетаси оркали расман эълон килинганини билдиргандик. Аммо кейинги вокеалар ривожи бу масалада жиддий чалкашликлар борлигини кўрсатмокда.

Жўрабековнинг якинларидан бирининг мухбиримизга билдиришича, саройнинг собик мулозими устидан жиноят иши кўзгатилмаган. Хатто унинг ўзи ва кариндошлари буни прокурор Менглиев томонидан чоп этилган макола оркали билишган.

Тафсилотларга синчиклаб назар солинса, «Жўрабеков иши» шунчаки карияни ўйиндан чикариш учун ташкил килинганини пайкаш мумкин. Авваломбор шуни айтиш керакки, Давлат маслахатчисининг Жиноят Кодекси 167-моддаси 2-кисми билан айбланиши Ўзбекистон тажрибасида кузатилмаган, негаки мазкур модда ўзгалар билан шерикликда давлат мулкини талон-тарож килишдан иборат бўлиб, маколада унинг хамтовоклари хусусида лом-мим дейилмаган. Колаверса, Давлат маслахатчисининг шериги ким бўлиши мумкин?!

Норасмий манбалар, Жўрабеков Ички ишлар вазири Алматов оркали келиши мумкин бўлган зарбаларни олдиндан билгани, шунга яраша тадбирлар кўрганини таъкидлашмокда. Узун кулок гаплардан бирига караганда, у Москвадаги ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг якинларидан бирининг таъзиясини бахона килиб, МХХ сўрокларидан кочиб юрган эмиш.

Мухбиримизга номини очикламаслик шарти билан тушунтириш берган сарой
мулозимларидан бири Исмоил Жўрабековга бу ходисани нима учун ошкор
килмаётгани хакида савол берган. Кария эса: «Мен уни биламан, агар раъйига карши борсам, чиндан хам жиноят иши кўзгатади. Ўшанда ўзимдан хам ўгилларимга кийин бўлади» деб жавоб берибди.

18:00 - Кўзи ожизларга камок жазолари

Тошкент шахар жиноий ишлар судида Ўзбекистондаги бултурги портлашларга алокадорликда айбланган 4 эркак (2 нафари кўзи ожиз) ва 2 аёл устидан шу йил 18 январида суд жараёни бошланган эди (бу хакда сайтимизда ўз вактида ўкигансиз). Хукук химоячиларининг хабарига кўра, ана шу суд, нихоят, кеча, 21 февралда тугади. Судланувчилар зиммасига кўйилган 18 тагача айбдан бир нечтаси олиб ташланди. Шундан кейин колдирилган моддалар бўйича улар турли (7 йилдан 16 йилгача) муддатларга озодликдан махрум этилдилар.

Жумладан, 2004 йил бахорида Эски Жува бозорида ўзини портлатган аёлнинг фарзандларини панохларига олиш, одам ўлдиришда иштирок этиш каби ва бошка «айб»лар билан кўзи ожизлар - Мурод Латипов 16 йиллик ва Суннатилла Талъатов 10 йиллик камок жазосига хукм килиндилар. Айбловга кўра, бу кўзи ожизлар ўзини шахид килган аёлнинг ниятини гўё аввалдан билганлар ва шунинг учун унинг болаларини ўз тарбияларига олганлар. Бундан ташкари, Мурод Латипов «Жамоати исломия» ташкилотининг фаоли сифатида хорижга одам юборишда хам айбланди. У ўзига кўйилган айбларни кисман тан олди.

Судланган аёллардан бири - Покистонга такдир такозоси билан бориб колиб, турмушга чиккан ва бултур Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан Афгонистондан олиб келинган 50 ёшли Майсара Хусановага 10 йиллик камок жазоси белгиланди.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (22 февраль, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1070 сўм 51 тийин; 1 евро = 1396 сўм 16 тийин; 1 рубль = 38 сўм 32 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1072 сўмга сотиш ва 1075 сўмга харид килиш, 1 еврони 1398 сўмга сотиш ва 1418 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 2028 сўмга сотиш ва 2058 сўмга харид килиш мумкин.

10:00 - Бахтсиз ходисалар давлат сирими?

Ўзбекистонда бу йилги серёгин ва кахратон киш давлат иктисодига хам, ахоли турмушига хам катта зарар етказди. Кор кўчкилари остида колиб ўлганлар сони хакида Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ва бошка хукумат манбалари хамон сукут саклаб туришибди: бахтсиз ходисалар хакидаги маълумотлар - гўё давлат сиридек. Лекин оддий кишилар ўртасида хар хил гаплар юрибди.

Махаллий ахолининг хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги Бурчмулла тог кишлоги ёнида жойлашган чегара кўшинларининг казармаси кор кўчкиси остида колиши натижасида 100 дан ортик (баъзиларнинг айтишича, 200 нафарча) чегарачилар халок бўлишган. Аммо бу хабарни хам республиканинг тегишли ташкилотларидан аниклаштиришнинг иложи бўлмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону