06 November 2020
17:41 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлиги чегара билмайди, у Ўзбекистонда бутун соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳот қилмоқчи. “Бирлик”нинг таклифлари нима бўлади?
Қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун 6 ноябрда Шавкат Мирзиё 2019 йилда ўлим ҳолатларининг 60 фоизи тиббиётнинг бирламчи бўғини томонидан олдини олиш мумкин бўлган юрак қон-томир касалликларига тўғри келганини айтиб, бутун тизимни ислоҳот қилишга чақирибди.

Нимамиш, “Афсуски, бу бўғиннинг масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгиланмаган. 2019 йилда мамлакатимизда ўлим ҳолатларининг 60 фоизи тиббиётнинг бирламчи бўғини томонидан олдини олиш мумкин бўлган юрак қон-томир тизими касалликлари ҳисобига тўғри келади.

Эндиликда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари қишлоқ врачлик пунктларига боради. Улар ҳамма қатори навбатда туриб кўрсин. Кўрсин иш қандай ташкил қилинганини. Хўш, у ерда автомашина борми, унинг ёқилғиси борми? Кўрсин ҳокимлар шуни.

Энди биз жойлардаги раҳбарларнинг ишини шунга қараб баҳолаймиз. Улар синовдан ўтса ишлайди, бўлмаса йўқ.

Эътибор беринг, 23 минг бемор - гипертониядан, 7 минг - инфарктдан, 5 минг - қандли диабетдан, 3,6 минг - инсультдан вафот этган”, деганмиш масхарабоз Шавкат Мирзиё шу тадбирда.

Бундай масхарабозликнинг олдини олиш учун Шавкат Мирзиё келаётган йилда 100 та қишлоқда касалларни даволаш пунктлари ва 24 та оилавий поликлиника очилармиш. Кўрамиз, бу режаларнинг қанчаси амалга ошади?

Аммо, бир нарсани тушуниш керакки, Ўзбекистондек давлатда ислоҳотларни соҳалар бўйича амалга ошириб бўлмайди. Ҳамма гап шундаки, давлат раҳбари “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг 15-20 йилдан бери мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш ва бундай ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва демократия йўналишига ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифларини мутлақо тилга олмабди ва қуруқ валдирабди.

Бундай ишлар билан олға кетиб бўлмайди, ўртоқ Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону