03 November 2020
15:17 - Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида Давлат ва Ҳуқуқ Институти ташкил этилармиш, шунга нима дейсиз?

Фанлар Академиясининг маълумотида айтилишича, Давлат ва Ҳуқуқ Институти кеча қабул қилинган хабарга кўра:

- жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш;

- мамлакатнинг барқарор ривожланиши мақсадидан келиб чиқиб қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар учун ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;

- давлат ва ҳуқуқ соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш;

- замонавий электрон-ахборот ва ўқув-педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳолининг, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш;

- илмий фаолиятни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда, шартномалар асосида амалга ошириш, энг долзарб ҳуқуқий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича илмий йўналишдаги фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;

- юридик ихтисосликлар бўйича диссертациялар ҳимоясини ташкил қилувчи илмий кенгашлар тузиш йўли билан замонавий талабларга мувофиқ илмий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда бевосита иштирок этиш;

- институт ходимларининг давлат ва жамият ислоҳоти турли жиҳатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва дастурий характердаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича давлат органлари ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгашлари, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Институт доимий асосда “Давлат ва Ҳуқуқ” журнали, жамоавий ва индивидуал монографиялар, ўқув-методик адабиётлар, қонунчиликка илмий-методик шарҳларни, жумладан, уларнинг элеcтрон шаклини нашр этишга доир фаолиятини ҳам давом эттираверади.

Академия уставида белгиланган тартибда бу муассасага тайинланган директор раҳбарлик қилади.

Хуллас, шунақа янгилик. Қани, ўқувчиларимиз бу ҳақда қандай фикрлар билдирмоқчилар, эшитайлик!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону