Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги таклифлари юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилгани ва унинг ялтоқлари пандемия даврида мамлакатларнинг ихтиёрий мажбуриятларни қабул қилиш тўғрисидаги кодексни ишлаб чиқиш таклифини елкаларида кўтариб юришга ҳаракат қилганлари ҳақида кўп ёзилмоқдамиш, турлиш ишлар қилинмоқдамиш.
Нимамиш, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиққан Ўзбекистон раҳбари камбағаллик билан курашда парламентлар ролини ошириш бўйича халқаро ҳужжат - БМТ резолюциясини қабул қилишни таклиф этганмиш.
Бугун айнан шу масалаларни халқаро даражага олиб чиқиш учун ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилибди ва кадда-Сенатор Содиқ Сафоев (расмда) раҳбарлигида раҳбарият ҳам тайинланибди. Хуллас, шу йиғилишда тўпланганлар оламшумул ишлар қилиш ҳақида бр овоздан қарорлар чиқаришганмиш.
Хуллас, тўла масхарабозлик ва бу масхарабозликни халқаро даражага олиб чиқиш учун ҲАРАКАТ бошланганмиш. Шунақа гаплар, ҳурматли ўқувчиларимиз!
Ваҳолангки, айнан шундай ишлар қилиш учун “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг таклифи билан катта ва ФУНДАМЕНТАЛ ишлар қилиш тарклифи ўртага отилганига 15 йилдан кўп вақт ўтди ва ўтиб бормоқда. Шавкат Мирзиёнинг ақли энди ишлай бошлабди-да!