01 November 2020
17:37 - Гуржистонда, яъни Грузияда мамлакат парламентига янги сайловлар ўтказилди. Натижа қанақа?

Кеча, 31 октябрда бу мамлакатда янги парламент сайловлари ўтказилди. Сайлов Комиссияси маълумотларида айтилишича, ҳукмрон партия лидери - Бидзина Иванишвили дастлабки расмий натижалар эълон қилинишини кутиб ўтирмай, партия тарафдорларини ғалаба билан табриклашга тушиб кетгани жуда қизиқ. Чунки, бу партия 48 фоиз овози олгани айтилмоқда.

Собиқ президент Михаил Саакашвили тузган “Ягона миллий ҳаракат” 27 фоизи овоз олгани ва бу партия 2-чи ўринда қолгани ҳам мадҳ этилмоқда.

Парламентга ўтиш учун 1 фоизлик чегарадан ҳаммаси бўлиб 9 та партия ўтган, жумладан, “Европача Грузия” ва “Ватанпарварлар альянси” 3 фоиздан кўпроқ овоз тўплабди. Сайловда қатнашган 48 партиянинг мутлақо кўпчилиги етарлича овоз тўплай олмабди.

Гуржистон мухолифати сайловлар сохталаштирилган деб ҳисоблаб, халқаро кузатувчиларни сайловларни қонуний ўтган деб тан олмасликка чақиришга бошлади. Тбилиси марказида норозилик намойиши ўтказилса керак.

Бу мамлакат парламентига 150 депутат сайланади: 120 нафари рўйхатлар бўйича ва 30 нафари мажоритар асосда. Парламент таркиби 4 йилга аниқланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону