25 October 2020
21:23 - Испанияда коронавирус сабабли янгидан фавқулодда ҳолат эълон қилинибди

Испанияда ҳукумат қарори билан коронавирусга қарши кураш чораси сифатида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди.

Дастлаб бу режим 15 кун амал қилади. Агар мамлакат парламенти ҳукумат таклифини қўллаб-қувватласа, режим яна ярим йилга узайтирилиши мумкин, дейилмоқда хабарларда.

Бу режим билан соат 23дан соат 6гача комендантлик соати амал қилиши кўзда тутилган, ижтимоий алоқаларга чекловлар киритилади, ҳаракатланиш чекланиши мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимиятлар комендантлик соати амал қилиши муддатини ўзгартиришлари мумкин экан.

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш учун Канар оролларигина ушбу режимдан истисно бўлади.

Испанияда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли иккинчи марта фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Биринчи марта у 14 март кунида киритилган ва ўшанда қатъийроқ чоралар амал қилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону