19 October 2020
18:42 -
Короновируснинг иккинчи тўлқини ва нималар қилиш кераклигини, уни қўрқув ва стрессиз қандай енгиб ўтиш мумкинлигини биласизми?
Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу хабарнинг сарлавҳасидаги саволларга жавобингиз борми? “Ҳаракат” Агентлиги бу ҳақда анча вақтдан бери гапириб келмоқда. Мана Kun.uz Интернет нашри ҳам бугун айнан шу маънода мақола эълон қилди. Уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.
Kun.uz - Иккинчи тўлқин: уни қўрқув ва стрессиз қандай енгиб ўтиш мумкин?
Европада коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини кечмоқда. Касалликка чалиниш ҳолатлари билан боғлиқ рақамлар эса кундан кунга ортиб бормоқда. Олимлар эпидемия бу сафар инсон психологиясига биринчи тўлқиндагидан кўра қаттиқроқ таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Дунё бўйлаб пандемия пайтида одамларнинг руҳий ҳолатини тадқиқ этган нидерландиялик мутахассислар эпидемиянинг иккинчи тўлқинида психологик жиҳатдан соғлом қолишга оид бир қатор тавсияларни илгари суришди.
Коронавирус эпидемияси биринчи босқичининг руҳий оқибатларини ўрганган олимларнинг фикрига кўра, ушбу даврда жуда кўплаб инсонларда асабийлашиш, бел ёки бош оғриғи, уйқу бузилиши каби ҳолатлар кузатилган.
Биринчи тўлқин пайтида ёшлар қариялардан, камбағаллар бойлардан кўра кўпроқ азият чекди. Бироқ биринчи тўлқиннинг ўзига хос томонлари ҳам йўқ эмас: масалан, онлайн учрашувлар, уйдан туриб ишлаш, виртуал таверналар (инглиз барининг муқобили, аммо бардан фарқли ўлароқ, тавернада тўлиқ овқатланиш мумкин – таҳр.) шулар жумласидандир. Аммо энди одамлар бу жараён янада кўпроқ давом этиши мумкинлигини билишади.
«Энди биз нимани кутишимиз ва вазият янада ёмонлашиши мумкинлигини биламиз», дейди мутахассислар.
Пандемиянинг инсон психологиясига таъсирини халқаро миқёсда ўрганган нидерландиялик уч нафар психолог Nieuwsuur (Янгиликлар соати) дастурида иккинчи тўлқиндан қай тарзда камроқ қўрқув ва асаб бузилишларисиз ўтиб олиш мумкинлигига изоҳ берди.
Психологларнинг фикрига кўра, эпидемияда руҳий саломатликни сақлаб қолишнинг энг муҳим усули – ҳазил, «замонлар оша саёҳат» ва узоқ юришдир.
Ижтимоий психолог Маделижн Стрикнинг сўзларига кўра, коронавирус эпидемияси пайтида қилинган ҳазиллар ва у ҳақидаги кулгили постлар салбий ҳиссиётларни минималлаштирган. Муаммога ҳазил орқали ёндашиш ва Covid-19’ни шу тарзда тадқиқ қилиш қўрқув, таранглик ва ёлғизлик туйғуси «юк»ини енгиллаштирган.
Шу боис, нидерландиялик мутахассис март-апрель ойларида кузатилгани каби ижтимоий тармоқларда «ҳазилнинг иккинчи тўлқини»ни яратишни таклиф қилмоқда. Бироқ олдин қилинган ҳазиллардан фарқли ўлароқ, бу гал кўпроқ ижодий нарсалар ҳақида гапириш лозим.
Шахсий ривожланиш бўйича психолог Бертус Жеронимус ҳам коронавирус билан боғлиқ кундалик ташвишларни енгиш учун «Замонлар оша ақлий саёҳат»ни тавсия қилади. Нидерландиялик мутахассис қуйидагича маслаҳат бермоқда: «Масалан, ўзингизни 10 йилдан кейинги ҳаётингизда бир тасаввур қилиб кўринг. Дейлик, сиз болаларингиз, набираларингиз ёки бошқа яқинларингиз даврасидасиз. Сиз уларга коронавирус эпидемияси пайтида нималар рўй бергани ҳақида ҳикоя қилиб беряпсиз. Бу ҳикоя жуда ижобий бўлади. Бу эса сизни ҳозирги нотинч вазиятдан халос қилади».
Спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, ижтимоий мулоқот
Нейропсихолог Эрик Мацер пандемияни айни кунга қадар кузатилган энг катта ижтимоий тажриба, деб таърифлади. Унинг фикрича, руҳий безовталикдан халос бўлиш, уни камайтиришнинг энг яхши усулларидан бири мияга дам беришдир.
Буни амалга оширишнинг йўлларидан бири – кундалик жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришдир. Аммо мутахассис спорт залида боксга тушиш, қум солинган қопга зарба беришни эмас, табиат бағрида узоқ вақт яёв юришни тавсия қилмоқда.
Нидерландиялик мутахассислар эпидемиянинг иккинчи тўлқинида психологик муаммоларни минималлаштириш учун нима қилиш лозимлиги ҳақида қуйидагича хулосага келдилар:
Ижтимоийлашинг. Эпидемия ва ижтимоий масофа талабига қарамай, ижтимоий муносабатларингизни олдингидай сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Телефонда ва ҳатто 1,5 метр масофа сақланган ҳолда бўлса ҳам одамлар билан суҳбатлашишда давом этинг.
Ҳаракат қилинг. Ҳар куни, иложи бўлса, яшил муҳитда сайр қилинг. Бу тананинг стресс даражасини пасайтиради. Ўрмон ва қумли соҳилларда пиёда юриш адреналинга бой, машаққатли машқлардан кўра яхшироқдир.
Ижобий нарсаларни режалаштиринг: ҳар куни фильм томоша қилиш, уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилиш, дўстлар билан суҳбат қуриш каби камида бир-иккита ижобий режалар тузинг. Салбий хабар ва мулоқотларни чекланг. Бу сизга ижобий нуқтайи назарни шакллантиришга ёрдам беради.
Бугунни яшанг. Кейинги ҳафта ёки кейинги ой ҳақида ташвишланаверманг. «Ақлий замонлар оша саёҳат» ёрдамида кундалик ташвишлардан узоқлашишга ҳаракат қилинг.
“Ҳаракат”: Бу мақолага қўйилган расм Reuters агентлигининг сайтидан олинганлиги ҳам алоҳида урғуланган.