16 October 2020
20:39 -
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ МУАММОЛАРИ (Ўзбекистон “Нажот” Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Ташкилоти хабарлари)
Ўзбекистон “Нажот” Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Ташкилоти ўз мониторинглари натижаларига бўйича, 2019-2020 йил давомидаги Хоразм вилояти меҳнат муҳожирлари муаммолари юзасидан қуйидагиларни аниқлади:
Ҳозирги даврда ўзбек меҳнат муҳожирларининг 2019-2020 йил давомидаги Россия, Қозоғистон каби яқин хориж мамлакатларига бориб ишлаб, пул топиши борган сайин мураккаблашиб, қийинлашиб бормоқда экан. Бу йилларда юз берган COVID-19 талофати ва Россияда юз берган молиявий кризис ҳолатлари, Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши натижасида мигрантларнинг ўз оиласига жўнатиш учун етарли пул топа олмаслиги, қолаверса, Ўзбекистоннинг ўзидаги , ижтиомий муҳтожлик ўта сезиларли даражада бўлиб турганлиги аҳволни ниҳоятда оғирлаштирмоқда.
“Нажот”олиб борган кундалик мониторинг текширувлари шуни кўрсатдики, 2019- йил йилнинг март-ойидан 2020 йилнинг октябрь ойигача Хоразм вилояти 19 минг нафардан зиёд фуқаро Россия Федерацияси ва Қозоғистон Рспубликасидан ўз уйларига депортация қилинган. Мазкур фуқароларнинг айримларини 2;3;5;10-йилгача Россия Федерацияси ҳудудига киритмаслик тўғрисида суд қарорлари чиқарилган. Россияга оммавий равишда киритилмаслик ҳолатлари минтақада яшовчи фуқароларнинг тил билмасликлари оқибатида Миграция хизмати идорасида рус тилини билиш даражасини аниқловчи тестдан ўта олмаслиги туфайли юз берган.
Ўзбекистонлик фуқароларнинг асосий депортация қилиниши Москва шахри ва Москва вилояти, Узок шарқ, Астрахань, Санкт-Петербург, Екатеренбург шаҳарларида кузатилган. Туркия давлатидан хоразмлик 388 нафар меҳнат муҳожири депротация қилинган.
“Нажот” 2019 йил давомида олиб борган мониторинглари рўйхатларида яна шундай рақамларни кўриш мумкин: Меҳнат муҳожирларигидаги 879 нафар фуқарога нисбатан Россия Федарациясида жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек,1,648 нафарга яқин хорзамлик ва қорақалпоғистонлик фуқаро 6-8 ой, бир йилдан кўпроқ муддат давомида миграция лагерларида сақланмоқда. Бундан ташқари, Москва шахри ва Москва вилояти, Узок шарқ, Астрахань, Санкт-Петербург,125 нафар фуқаро судлардан ўз қисматини кутиб, СИЗОда ўтирибди.
2020 йил охирига келиб, яна қуйидаги фактлар аниқланди:
Қамоққа олинган хоразмлик муҳожир фуқаролар ва уларнинг манбаларидан олинган ахборотлардан маълум бўлишича, улар полиция тарафидан қўлланилаётган қийноқлар воситасида жиноятни бўйнига олишга мажбурланиб, уларга қарши сохталаштирилган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қамоқ жазоси белгиланган.Бу каби фуқароларнинг қамоққа олинишида полиция маҳкамасидаги навбатчи адвокатлардан фойдаланилган. Айблов хулосасидаги важларни содир бўлган воқеаларнинг асосий жараёнларини ёритадиган, ҳақиқий қонуний ҳимояни олиб борадиган адвокатлар мижоз тарафидан тўланадиган пулнинг етишмаслиги сабабли жалб қилинмай келмоқда.
Ўзбекистонда вақтинча ишсиз мақомини олган ҳолда, “Оиламни тебратаман” даб чет элга кетган фуқароларнинг айримлари турли сабаларга кўра ўзга юртларда бевақт ҳаётдан кўз юмганлар. Турли манблардан олинган хабарлар буйича: 2019-2020 йил мобайнида Ўзбекистон “Нажот” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти шундай шундай ҳолатларнинг 86 тасини кайд қилган. Уларнинг кўпчилиги Россия Федерацияси, Украина ёки Қозоғистонда содир бўлган автоавария, ўзларининг тиббий касалликлари, иш жойларидаги содир бўлган турли фалокатлар, рўй берган ёнғинлар оқибатида қурбон бўлганлар. Уларнинг фарзандлари етим бўлиб, оилалари қаровчисиз қолиши билан бир қаторда, оилалар молиявий аҳволига катта зарар етказмоқда.
Ўзга юртларга пул топиш учун кетган меҳат муҳожирларининг оилаларидан олинган хабарларга кўра, айримлари икки йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай, ном-нишонсиз йўқолмоқда. “Нажот” шундай вазиятдаги 11нафар фуқарони рўйхатга олган. Қолаверса, миграция муаммолари кўплаб оилаларнинг бузилиб, эр-хотинлар ажралиб кетишига сабаб бўлмоқда ва натижада уларнинг фарзандлари тирик етим бўлиб қолмоқдалар. Паспортини йўқотган, иш берувчи ва воситачиларга бериб, қайтариб ололмаган фуқаролар сони ортиб, уларнинг Ватанга қайтиши қийинлашмоқда. Миграция қисматидан келиб чиқиб, чет элда ҳужжатини йўқотиб,42 нафар хоразмлик фуқаро бомж ( уй-жойсиз дайди)га айланиб қолганлиги “Нажот” манбалар томонидан билдирилди.
Миграция даврида диний экстремистик оқимларга қўшилганлиги аниқланиб, Ватанига қайтганидан кейин 9 нафар фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилган. “Нажот” ўз вақтида бу юзадан бўлиб ўтган суд жараёнлари, суриштирув ва терговлар ҳақида хабарларни тарқатган эди. 2019-2020 йил давомидаги COVID-19 талофати сабаб меҳнат муҳожирларининг дунёнинг турли худудларидан, Россия,Украина ва Қозоғистонга ишга кетганида етиб борши ва ўша мамлакатлардан қайтиб келиши ҳам оғир кечмоқда. Чунки улар пулни иқтисод қилиш мақсадида кичик ҳажмдаги автотранспортларга тиқилинч бўлиб, хавфсизлик қоидаларига зид равишда, миниб йўлга отланадилар.Бунда улар транспортлар йуклиги муомолари, чегара худудларида узок кутиши, ноқулай шароит натижасида бевақт вафот этишлари, касаллик орттиришлари ва бирор чегарада ушланиб қайтариб юборилишлари содир бўлмоқда.
2019 йилда Қозоғистон чегара постларида автомобилда ҳам, поездда ҳам чегарчи ва божхоначилар томонидан ўзбекистонлик ишчи мигрантларни талаш, ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолатлари юз юз беради. Бу ҳақда Интернет саҳифаларида кўплаб чиқишлар қилинганига қарамай, талончилик ҳамон давом этиб келмоқда.
2019-2020 йил давомидаги Хоразм вилояти меҳнат муҳожирлари муаммолари бўйича тўлик бўлмаган ракамларда ватанга кайтган хоразмлик муҳожир фуқаролар сони 237.378.тани ташкил килади экан.
15- йил ичида Хоразм вилоятидан чет элга кетган фуқароларнинг айримлари турли сабаларга кўра ўзга юртларда бевақт ҳаётдан кўз юмганлар сони 1.743 тани ташкил килади экан.
Ўзбекистон “Нажот” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига 10 йил ичида аён бўлган ракамларда 795та кўплаган оилалар бузилиб, эр-хотинлар ажралиб кетишиган.
Хаитбой ЯҚУБОВ
Ўзбекистон “Нажот” Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Ташкилоти раиси