Маълумки, кеча Озорбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари, Москвада русларнинг ташқи ишлар вазири иштирокида, Тоғли Қорабоғдаги воқеаларни тўхтатиш ҳақида битим имзоладилар. Мана орадан бир кун ўтар-ўтмас, ўша ерларда яна қонли воқелар бошланди.
Озорбайжон оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, озориларнинг Бокудан кейинги иккинчи катта шаҳри Ганжа устида яна қонли воқеалар бошланди. Озорилар бу қонли ҳужум арманилар тарафидан уюштирилганини айтмоқдалар, аммо арманилар бу ҳужум курдлар тарафидан уюштирлганини иддао этмоқдалар. Кўрамиз, воқеаларнинг асосий қисми қандай бўлган. Ҳозиргача у ерда сал кам ўнлаб киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Қирғизистонда ҳамма биладиган воқеалар давом этмоқда. Бу мамлакатнинг катта шаҳарларида жорийдаги ҳукумат билан мухолифатчиларнинг отрядлари ўртасида воқеалар давом этмоқда. Аввал хабар қилинганидек, у ерда мухолифат тарафдорлари аввалги президент, 10 йилдан кўпроқ вақтга озодликдан маҳрум этилган Алмазбек Атамбаевни озод қилган эдилар. Кеча воқелар бошқачароқ давом этишга бошлади.
Мамлакат президенти тез кунларда ҳамма нарса жойига тушгач, ўзи ҳам истеъфога кетишини билдирди, аммо ҳали катта ўзгариш бўлмади. Тўғри, Алмазбек Атамбаевни қайтадан ҳибсхонага ётқиздилар.
Кўрамиз, воқеалар қандай давом этади.