03 October 2020
23:24 - Халқаро масхарабозлик: Осиё Тараққиёт Банки махсус видео-учрашувда мамлакатимиздаги Халқ Таълими Вазирлиги ва бошқа идораларнинг вакиллари билан суҳбатлашибди

Ўзбекистондаги бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, бу учрашувда давлатимизнинг умумтаълим мактабларида таълим технологияларининг ҳолати ва таълим жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш муҳокама қилинганмиш.

Хабарда айтилишича, учрашув доирасида таълим технологияларини жорий этиш ўрта даражада бўлиб, виртуал ва кенгайтирилган реаллик каби янги технологияларни ривожлантириш ҳамда жорий этиш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилганмиш.

Учрашув давомида Халқ Таълими Вазирлиги ва Осиё Тараққиёт Банкининг ҳали имзоланмаган қўшма лойиҳаси муҳокама қилинганмиш. Масхарабозликка қаранг, ҳали яратилмаган лойиҳа устида бизнинг масхарабозлар тер тўкишибди.

Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик, ҳатто шармандалик. Энг қизиғи, бундай хабарга биронта расм ҳам илова қилинмаган. Демак, учрашув ўтказилгани ҳақидаги хабарнинг ўзи масхарабозлик бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону